Европарламент Ўзбекистон билан тўқимачилик протоколини ратификация қилди
Европа Парламенти Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага тўқимачилик протоколини қўшишни ратификация қилди
Европа Парламенти Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага тўқимачилик протоколини қўшишни ратификация қилдиТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Европарламент Ўзбекистон билан тўқимачилик протоколини ратификация қилди, деб хабар қилган Европа Парламентининг матбуот хизмати.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистондан текстиль маҳсулотларини импорт қилишда бож тўловларини камайтиришга қаратилган, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида пахта ва текстиль маҳсулотларини савдо қилишни енгиллаштиради.Европарламентнинг қайд этишича, мазкур қарор Ўзбекистон томонидан Европа депутатларининг пахта теримида болалар кучидан фойдаланмаслик тўғрисидаги талабаларини бажарганлиги сабабли қабул қилинди. Халқаро савдо Қўмитасининг (INTA)ўзбекистонликлар ҳуқуқларига эътибори ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга чек қўйишга даъватлари туфайли 2011 йилда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида тўқимачилик протоколи имзоланиши — Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) кузатувчилари ушбу ҳолатни бирон-бир қаршиликларсиз кузатиш имконига эга бўлмагунларига қадар кечиктирилган эди.