Полиция Истанбулдаги теракт ижрочиси Қирғизистон ёки Ўзбекистон фуқароси бўлганини гумон қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i12130-Полиция_Истанбулдаги_теракт_ижрочиси_Қирғизистон_ёки_Ўзбекистон_фуқароси_бўлганини_гумон_қилмоқда
Истанбулдаги 1 январь куни теракт ИШИДга ёлланган Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси томонидан содир этилган бўлиши мумкин.
(last modified 2025-12-22T07:00:10+00:00 )
Январ 02, 2017 13:41 Asia/Tashkent
  • Истанбулдаги 1 январь куни теракт ИШИДга ёлланган
    Истанбулдаги 1 январь куни теракт ИШИДга ёлланган

Истанбулдаги 1 январь куни теракт ИШИДга ёлланган Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси томонидан содир этилган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда полицияга асосланган ҳолда CNN Turk телеканалида хабар берилди.

Кун.ўз сайтига кўра, бундан олдинроқ, теракт ижрочилигида гумон қилинаётган йигит сурати ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни қуролланган шахс Истанбулдаги Reina номли тунги клубга бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни ўққа тутди. Ушбу теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди ва 69 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилди. Ҳалок бўлганларнинг 16 нафари хорижлик эди.

Аввалига террорчи полиция томонидан йўқ қилингани айтилди. Аммо бу маълумот тасдиқланмади. Ҳозир у қидирувда.

Хабар қилинишича, 28-31 декабрь кунлари полиция Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароларига ҳужумлар эҳтимоли мавжудлиги ҳақидаги хабарлар асосида Туркиянинг турли шаҳарларида ИШИДнинг 63 нафар аъзосини қўлга олганди.