Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кувайтга ташриф буюрди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i14257
2017 йилнинг 7-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Кувайт давлатида бўлади.
(last modified 2018-08-22T17:49:31+00:00 )
феврал 06, 2017 11:18 Asia/Tashkent
  • 2017 йилнинг 7-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси
    2017 йилнинг 7-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси

2017 йилнинг 7-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Кувайт давлатида бўлади.

Кун.ўз сайтигакўра, ташриф дастуридан Кувайт бош вазир шайх Жобир ал-Муборак ал-Ҳамад ас-Сабоҳ, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабоҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ, Миллий мажлис раиси Марзуқ Али Муҳаммад ал-Ғаним билан учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этади.

Ташриф давомида инвестиция, таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.