«Манас» ресторанидаги ёнғин тўлиқ ўчирилган, жабрланганлар йўқ
феврал 07, 2017 20:23 Asia/Tashkent
Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида Grand Mir меҳмонхонаси ёнида жойлашган «Манас» ресторанида чиққан ёнғин буткул ўчирилган.
Кун.ўз сайтига кўра, муассаса маъмурияти маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмади.
Яккасарой тумани ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлими маълумотига кўра, ёнғин оқибатида шу ресторан ёнидаги гольф-клуб ва хусусий уйга ҳам зарар етган.
Ёрлиқ