Тошкент шаҳридаги бизнес марказида ёнғин рўй берди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i15250-Тошкент_шаҳридаги_бизнес_марказида_ёнғин_рўй_берди
Тошкент шаҳридаги бизнес марказида ёнғин рўй берди
(last modified 2018-08-22T17:49:48+00:00 )
феврал 27, 2017 18:55 Asia/Tashkent
  • Тошкент шаҳридаги бизнес марказида ёнғин рўй берди

Тошкент шаҳридаги бизнес марказида ёнғин рўй берди

Бугун, 27 февраль кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳридаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонаси ёнидаги бизнес марказида (эски номи - «Лето бар») ёнғин рўй берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда Амир Темур шоҳкўчаси ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида жойлашган бинонинг юқори қаватларидан бирида жойлашган хонадан олов ва қуюқ тутун чиқаётганини кўриш мумкин.

«Олой» бозори яқинида, ЮМС биноси рўпарасида жойлашган мазкур иншоотдаги ёнғин жиддий бўлмаган ва тезда бартараф этилган. «Кун.uz»нинг воқеа жойидаги манбаси маълумотига кўра, ёнғинни ўчириш учун 6та ўт ўчириш машинаси етиб келган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрида ҳам мазкур бинода ёнғин рўй берганди.