Наврўз умумхалқ байрами бутун Ўзбекистон бўйлаб кўтаринки кайфиятда ўтказилди
-
Наврўз умумхалқ байрами бутун Ўзбекистон бўйлаб кўтаринки кайфиятда ўтказилди
Наврўз умумхалқ байрами бутун Ўзбекистон бўйлаб ўзгача шукуҳ, чексиз ҳаяжон, кўтаринки кайфиятда ўтказилди
Бой миллий анъана ва қадриятлар, гўзал урф-одатларнинг амалий намунаси, фусункор баҳорнинг кўрки саналган “Наврўз” умумхалқ байрами бутун Ўзбекистон бўйлаб ўзгача шукуҳ, чексиз ҳаяжон, кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, Ёшлар ҳиёбонларида ҳам ана шу қутлуғ байрам муносабати билан юрагида кўклам қувончи мавж ураётган олов қалбли Ўзбекистонлилар билан тўлди. Шаҳардаги бир қатор ибратли ва намунали дея ном олган маҳаллалардан ташриф буюрган нуроний отахонлар, ҳожи оналарнинг дуойи фотиҳалари эса айёмга янада ўзгача руҳ бағишлади.
Байрамда, қизиқчию аскиячиларнинг кўнгилочар хандалари билан янада сермазмун тарзда ўтди. Шаҳар ва туманлардаги марказларда эса айём муносабати билан палов тайёрланиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалаларга тарқатилди.
Сайлда Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, урф-одат ва анъаналарини акс эттирган айвонлар, йўлак бўйлаб устаю ҳунармандлар, ганчкорлар, каштадўзу чеварлар миллий либосларни, дўмбира, доира каби халқ чолғу асбобларини, миллий буюмларни намойиш этда.
Шу куни байрам муносабати билан шаҳар ичи йўловчи ташиш транспортлари йўловчиларга бепул ҳамда беминнат хизмат кўрсатди.