Ниҳоят. Тошкентдан Душанбега рейс орадан 25 йил ўтиб тикланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i16984
Ўн биринчи апрель куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг HY717 биринчи рейси соат 7:20да «Тошкент-Душанбе» йўналиши бўйича учиб кетган
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
апрел 11, 2017 09:55 Asia/Tashkent
  • Тошкентдан Душанбега рейс орадан 25 йил ўтиб тикланди
    Тошкентдан Душанбега рейс орадан 25 йил ўтиб тикланди

Ўн биринчи апрель куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг HY717 биринчи рейси соат 7:20да «Тошкент-Душанбе» йўналиши бўйича учиб кетган

“Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 11 апрелдан “Тошкент-Душанбе-Тошкент» йўналиши бўйича парвозларни тиклади. Эндиликда қатнов бир ҳафтада икки бора амалга оширилади. 

Ўн биринчи апрель куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг HY717 биринчи рейси соат 7:20да «Тошкент-Душанбе» йўналиши бўйича учиб кетган. 

Самолёт Душанбе халқаро аэропортига 11 апрель куни маҳаллий ва Тошкент вақти билан 08:05 да қўнди. Самолёт бортида 29 йўловчи бўлган.

Тожикистон пойтахтига парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба (соат 9.50да) ва шанба (соат 13.40да) кунлари амалга оширилиши кутилмоқда. Парвоз вақти бир соатга яқин давом этади.

2016 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ва Тожикистон 1992 йили тўхтатилган авиақатновларни 2017 йил бошида қайтадан йўлга қўйишга келишиб олган эди. Авиарейсларни Тожикистон томонидан Somon Air, Ўзбекистон томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниялари амалга ошириши белгиланганди. 

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг 4 апрель куни Тошкентдан Душанбега учиши режалаштирилган биринчи рейси йўловчилар камлиги сабабли бекор қилинган эди.