Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди
апрел 26, 2017 18:55 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев 26 апрель, чоршанба куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель, чоршанба куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлини қабул қилди. Бу ҳақда Човушўғлининг Twitter’даги саҳифасида фотохабарларга таяниб Дарё уз сайти хабар берди. «Ўзбекистон Президенти қабулида бўлдик. Ўзбекистон—Туркия муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик», — дейилади Туркия ТИВ раҳбари саҳифасида эълон қилинган хабарда. Аввалроқ Мавлуд Човушўғли Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.