Си Цзиньпин: Ўзбекистон билан муносабатларда янги саҳифа очмоқдамиз
(last modified Sat, 13 May 2017 05:41:16 GMT )
май 13, 2017 10:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон билан муносабат
    Ўзбекистон билан муносабат

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг таклифига биноан 11 май куни давлат ташрифи билан Хитойга келди.

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг ХХР раиси Си Цзинпин билан музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Икки давлат етакчиларининг учрашуви Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида тантанали тарзда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг таклифига биноан 11 май куни давлат ташрифи билан Хитойга келди. Ўзбекистон раҳбари мамлакат раҳбарияти ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари билан музокаралар ўтказадиTOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг ХХР раиси Си Цзинпин билан музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Икки давлат етакчиларининг учрашуви Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида тантанали тарзда бўлиб ўтди.

Музокараларда ўзаро ва кўп томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида атрофлича фикр алмашилди.Кенгайтирилган таркибдаги музокарада иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бугунги кунда Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритаётган давлатлардан биридир. Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокидаги 700 дан зиёд компания ва корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йиллар давомида хитойлик сармоядорлар Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 7,8 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритган.

Ёрлиқ