Ўзбекистон ва Хитой ўзаро товар айланмасини 10 млрд долларгача оширмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i18428-Ўзбекистон_ва_Хитой_ўзаро_товар_айланмасини_10_млрд_долларгача_оширмоқчи
Ўзбекистон ва Хитой яқин йилларда ўзаро товар айланмаси ҳажмини 10 млрд долларгача оширмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда айтиб ўтди.
(last modified 2026-02-21T08:44:49+00:00 )
май 15, 2017 09:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Хитой
    Ўзбекистон ва Хитой

Ўзбекистон ва Хитой яқин йилларда ўзаро товар айланмаси ҳажмини 10 млрд долларгача оширмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда айтиб ўтди.

Мирзиёевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси жорий йилда 5 млрд долларга етади ва яқин йилларда ўзаро савдо ҳажми 2 баробарга ортади.   

Кун.ўз сайтига кўра, Мирзиёев Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига фаол равишда инвестиция киритаётганини таъкидлаб ўтди. Ҳозирда Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокида 700 дан ортиқроқ компания ва фирмалар фаолият юритмоқда. Мирзиёевнинг таъкидлашича, Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига 8 млрд долларга яқин маблағ йўналтирган.   

2016 йил якунларига кўра, ўзаро товар айланмаси ҳажми 4,2 млрд долларни ташкил қилган.