«Пахтакор»да яна ғалаба, «Динамо»да яна мағлубият
Ўзбекистон миллий чемпионати – Олий лиганинг 12-турида бугун 5та учрашув бўлиб ўтди.
Пахтакор» Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди ва қийин ғалабага эришди - 3:2. Бу ғалабадан кейин тошкентликлар жамоаси бешинчи ўринга кўтарилди (12 ўйиндан 18 очко), жиззахликлар жамоаси эса 14 очко билан 11-ўринда.
Турнинг марказий учрашуви Фарғонада, Қўқоннинг «Қўқон-1912» жамоаси ва Бухоронинг «Бухоро» жамоаси ўртасида кечди. Учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлади (12 учрашувда 23 очко, иккинчи ўрин). «Бухоро» эса 17 очкоси билан бешинчи ўринда қолган.
Бекободда «Насаф» маҳаллий «Металлург»га ютқазди - 0:1. Самарқандда эса «Динамо» Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазди.«Машъал» эса «Обод»га ҳеч қандай имконият қолдирмади - 3:0.
Олий лига, 12-тур
«Пахтакор» – «Суғдиёна» 3:2
«Машъал» – «Обод» 3:0
«Қўқон-1912» – «Бухоро» – 2:1
«Динамо» – «Қизилқум» 0:1
«Металлург» – «Насаф» 1:0