Тошкент яқинида Франция элчихонаси ходими ҳалок бўлди
(last modified Tue, 30 May 2017 06:27:40 GMT )
май 30, 2017 11:27 Asia/Tashkent
  • Тошкент яқинида Франция элчихонаси ходими ҳалок бўлди
    Тошкент яқинида Франция элчихонаси ходими ҳалок бўлди

Тошкент яқинидаги тоғда ўтган дам олиш кунлари Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хавфсизлик хизмати раҳбари парапланда учаётиб ҳалок бўлди

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хавфсизлик хизмати бошлиғи дам олиш кунлари вақтида Тошкент яқинидаги тоғли ҳудудда ҳалокатга учради. Дипломатик миссия берган маълумотга кўра, у парапланда учиш чоғида қулаб тушган.

"Ҳа, бизнинг элчихона ходими Чимёнда парапланда учиш вақтида ҳалокатга учради, у Франция фуқароси эди. У элчихонанинг хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳисобланар эди", дея элчихона вакилининг сўзларини келтирган РИА Новости.

Ҳозирда марҳумнинг жасади Тошкентда қолмоқда, Ўзбекистон ҳукумати билан жасадни ватанига қайтариш бўйича музокара ўтказилмоқда.

"Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 27 май, шанба куни ходимларимиздан бири Франсис Делега, оператив хавфсизлик хизматига масъулнинг бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз", — дейилган элчихона расмий сайти хабарида.

Дипломатик миссия ходимлари марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Ёрлиқ