Ўзбекистон ТИВда Япония делегацияси қабул қилинди
июн 03, 2017 09:59 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида халқаро кўргазмалар бош директори Косе Тацуюки бошчилигидаги Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
2 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида халқаро кўргазмалар бош директори Косе Тацуюки бошчилигидаги Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзАга таяниб Дарё.ўз сайти хабар берди.
Учрашувда «Экспо-2015» умумжаҳон кўргазмасини ўтказиш учун Японидаги Осака шаҳри номзодининг илгари сурилгани нуқтаи назаридан Ўзбекистон–Япония муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.