Жорий йил 27 июн куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган бир қатор фармон ва қарорларга мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди
(last modified Wed, 28 Jun 2017 09:53:21 GMT )
июн 28, 2017 14:53 Asia/Tashkent
  • Жорий йил 27 июн куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган бир қатор фармон ва қарорларга мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди

Спутник ахборот агентлигининг берган хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир қатор фармон ва қарорларига мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди.

Спутник ахборот агентлигининг берган хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир қатор фармон ва қарорларига мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президент расмий сайти хабар берди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев © Sputnik/ Владимир Астапкович Президент қатор вазирлик ва қўмиталарда кадрларни алмаштирди Жумладан, Баҳромжон Тураевич Норкобилов Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди. Баҳодир Маҳмудович Низомов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тоҳир Ҳайдаров Обиджонович Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Нодир Хусанов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Узоқбой Бегимқулов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Read more: http://sputniknews-uz.com/society/20170628/5704932/Ozbekiston-hukumatida-jiddiy-ozgarishlar-yuzberdi.html

Ёрлиқ