Шавкат Мирзиёев ҳисобидан ҳажга борувчи уруш фахрийларига қариндошлари ҳамроҳлик қилади
Ўзбекистон Президенти ҳисобидан Ҳажга борадиган 73 нафар уруш фахрийсига биттадан қариндоши ҳамроҳлик қилади
2017 йилнинг 4 апрелида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонни имзолаган эди. Ушбу фармон ижроси юзасидан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган уруш қатнашчилари Президент ажратган маблағ ҳисобидан ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот хизмати хабар хабар берди.
Айни кунларда ана шу фармон асосида мамлакатдан 73 нафар нуроний ҳаж сафарига бориш тараддудини кўрмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг эсон-омон ҳаж ибодатларини адо этиб қайтишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, уруш фахрийларининг оила аъзолари ёки яқин қариндошларидан бир нафарига навбатсиз ҳаж зиёратига боришга рухсат берилди. Ҳар бир гуруҳга бир нафар гуруҳ раҳбари ва яна бир нафар гуруҳ раҳбарининг ёрдамчилари тайинланди ҳамда икки нафар малакали шифокор ажратилди.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ҳар бир зиёратчига эҳром тақдим қилди.