Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Тошкентга келди
август 14, 2017 14:04 Asia/Tashkent
-
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти
Меҳмон Тошкентда янги қурилган паралимпия спорт мажмуаси билан танишиб, спортчилар билан учрашув ўтказди.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Бутунжаҳон Таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вон Тошкентга ташриф буюриб, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясида меҳмон бўлди.
12 август куни бўлиб ўтган ташриф давомида Чо Чунг Вон Ассоциациянинг янги биноси ва спорт иншоотлари билан танишди ҳамда пара-таэквандо спортчилари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Таэквондо (WTF) Ассоциацияси хамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раҳбарлари иштирок этди.Read more:
Ёрлиқ