Қозоғистон мудофаа вазири Ўзбекистонга келади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22194-Қозоғистон_мудофаа_вазири_Ўзбекистонга_келади
Ташриф давомида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида учрашув ўтказиш ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган
(last modified 2025-12-18T06:25:15+00:00 )
август 17, 2017 09:18 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон мудофаа вазири Ўзбекистонга келади
    Қозоғистон мудофаа вазири Ўзбекистонга келади

Ташриф давомида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида учрашув ўтказиш ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган

Қозоғистон мудофаа вазири Сакен Жасузақов бошчилигидаги делегация 17—18 август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Ташриф давомида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида учрашув ўтказиш ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Қозоғистон делегацияси, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади, бошқа тадбирларда иштирок этади.