Тошкент шаҳрида ЙПХ хизмати мотоциклдаги гуруҳи патруллик қилишни бошлади
(last modified Sun, 20 Aug 2017 05:25:25 GMT )
август 20, 2017 10:25 Asia/Tashkent
  • Тошкент шаҳрида ЙПХ хизмати мотоциклдаги гуруҳи патруллик қилишни бошлади
    Тошкент шаҳрида ЙПХ хизмати мотоциклдаги гуруҳи патруллик қилишни бошлади

Машғулотлар тугагач, 16 август кунидан ЙПХ ходимлари мотоциклларда шаҳар кўчалари бўйлаб патруллик қилишни бошлади. Агар тажриба ўзини оқласа, мотоциклдаги ЙПХ ходимлари доимий тарзда пойтахт йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди.

Ўзбекистон Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида йўл-патруль хизмати мотоциклдаги гуруҳи тузилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди. 

Ушбу гуруҳга йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган. ЙПХ ходими мотоциклда енгил автомобилга қараганда тирбандликлар ҳосил бўлган, йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган ёки серқатнов чорраҳада светофор ишламаётган жойларга тезроқ етиб боради. Мотоциклнинг автомобилга кўра манёвр қилиши осонроқ, габаритлари ҳам ихчам.

ЙПХ инспектори мотоциклни аъло даражада бошқара олиши лозим. Шунинг учун ушбу гуруҳда мотоцикл ҳайдаш малакасига, яъни «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ходимлар жамланган ва уларни бошқариш малакасини ошириш бўйича машғулотлар махсус автодромларда ўтказилди.
 

Ёрлиқ