Ўзбекистон ва Жанубий Корея уйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади
(last modified Wed, 30 Aug 2017 07:35:29 GMT )
август 30, 2017 12:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Жанубий Корея
    Ўзбекистон ва Жанубий Корея

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Тошкентда 27 августдан бошлаб 2018 йил жаҳон чемпионати саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳси ҳисобланган Ўзбекистон-Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинга кириш чипталари сотилиши бошланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон-Жанубий Корея футбол уйинига чипталар сотилиши бошланди

Бунёдкор" стадиони кассаларида берилган маълумотларга кўра, бугунги кунда уч тоифадаги чипталарни сотиб олиш мумкин. Хусусан, чипталарнинг нархи: биринчи класс 35 минг сўм, иккинчи класс — 30 минг сўм. Юқори қулайлик чипталари эса 60 минг сўмга сотиб олиш мумкин.

"Ҳозир кассаларда чипталар бор. Лекин терма жамоамиз ишқибозлари чипталарни сотиб олишга тезроқ ҳаракат қилишларини тавсия берамиз. Амалиёт шуни кўрсатадики, бундай ўйинлар тўла стадионларда ўтади, кассаларда чипталар узоқ туриб қолмайди", — деди "Бунёдкор" стадиони вакили.

Ҳақиқатдан ҳам стадион кассалари олдида одамлар гавжум.

 

Ёрлиқ