Ўзбекистонда валюта "қора бозор"и йўқотилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22849
Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан республика ҳудудида нақд хорижий валютанинг ноқонунний айланмаси ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга оширишнинг олдини олиниши кутилмоқда
(last modified 2018-08-22T17:51:57+00:00 )
сентябр 04, 2017 09:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан республика ҳудудида нақд хорижий валютанинг ноқонунний айланмаси ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга оширишнинг олдини олиниши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ҳукуматга жорий йил 5 сентябрдан йўлга қўйилаётган валюта сиёсати оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб-чиқиш топшириғини берди, деб хабар қилинди Ўзбекистон Республикаси президенти расмий сайтида.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафталик муддат ичида валюта сиёсати либераллаштирилиши бўйича юзага келадиган таъсир чораларни юмшатиш бўйича ҳукумат қарорлари лойиҳасини ишлаб чиқишлари ва тасдиқлатиш учун киритишлари лозим.