Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Бангладеш элчиси роҳингя мусулмонлари масаласини муҳокама қилдилар
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i23333-Ўзбекистон_ташқи_ишлар_вазири_ва_Бангладеш_элчиси_роҳингя_мусулмонлари_масаласини_муҳокама_қилдилар
15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маъсуд Маннанни қабул қилди.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
сентябр 15, 2017 19:40 Asia/Tashkent
  • Бангладеш элчиси
    Бангладеш элчиси

15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маъсуд Маннанни қабул қилди.

Кун. ўз сайтига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 12 сентябрдаги Мьянмадаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги баёноти ва Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Бангладешга қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисидаги қарорига оид амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Бангладешга бўлажак ташрифи кун тартиби ва дастури ҳам кўриб чиқилди.