Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
сентябр 16, 2017 10:16 Asia/Tashkent
15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти маълумотига таяниб, кун.ўз сайти хабар берган.
Учрашув чоғида икки томон муносабатларининг жорий масалалари, шунингдек Корея Республикасининг Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Се Гюн бошчилигидаги делегациясининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.