Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов озодликка чиқди
(last modified Wed, 04 Oct 2017 07:51:32 GMT )
октябр 04, 2017 12:51 Asia/Tashkent
  • Ҳуқуқ ҳимоячиси
    Ҳуқуқ ҳимоячиси

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов озод этилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Ҳуқуқ ҳимоячиси 2006 йилда таъмагирликда айбланиб қамоққа олинганди. У 9 йилга озодликдан маҳрум этилган, 2015 йилда муассаса тартибига бўйсунмаганлиги учун жазо муддати яна 5 йилу 26 кунга узайтирилганди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон ҳукумати узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячилари Муҳаммад Бекжонов, Мурод Жўраев, Эркин Мусаев, Жамшид Каримов ва бошқаларни озодликка чиқарганди.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон озодликдан маҳрум қилинган шахслар борасида жаҳонда энг паст кўрсаткичлардан бирига эга.