Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари ҳамкорлигидаги муштарак ҳарбий машқлар якунланди
(last modified Sat, 07 Oct 2017 07:18:55 GMT )
октябр 07, 2017 12:18 Asia/Tashkent

Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Ўзбекистон ва Россия ҳарбий кучларининг қўшма ҳарбий манёври ўз ниҳоясига етди.

 

Ўзбекистон Республикаси Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳамда Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округининг тоғ-ўқчи бўлинмалари ҳамкорлигидаги махсус тактик ўқув машқлари якунланди, деб хабар берди KUN.UZ’га Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Машғулотларнинг сўнгги кунида икки давлат ҳарбий хизматчилари ўтиш мураккаб бўлган тоғли ҳудудларда ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилиш бўйича аксилтеррор операциясини амалга оширишди.

Бугунги замон жангининг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ва реал ҳарбий ҳаракатларга максимал даражада яқинлаштирилган машқларда бирлашган қўмондонлик томонидан қўйилган ўқув жанговар топшириқларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий Ҳаво кучлари ва артиллерия бўлинмалари, Ўзбекистон ва Россия ҳарбий округларининг тоғ-ўқчи бўлинмалари бажарди.

Олинган разведка маълумотларига кўра, режалаштирилган ҳаракатлар давомида шартли душманнинг моддий таъминот базалари, техника воситалари ва бошқа кучлари батамом яксон қилиниб, гаровга олинганлар озод қилинди.

«Машқларда кўзланган мақсадларга эришилди, — дейди майор Азамат Жабборов. — Бўлинмалар ҳаракатлари жараёнида энг самарали усулларни қўллашга, ўқув жанговар вазифаларни кам вақт ва куч сарфлаб бажаришга ҳаракат қилдик. Сафдошларим ва қўл остимдаги ҳарбий хизматчиларнинг шу давргача бўлган машғулотларда мураккаб рельеф ва ноқулай иқлим шароитларида жанговар ҳаракатларни олиб бориш кўникмасининг ошириб борилгани бизга жуда қўл келди».

Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, халқаро терроризм, экстремизм каби глобал таҳдидларга қарши курашиш, мураккаб тоғ шароитида ноқонуний қуролланган кучларни йўқ қилиш бўйича ўтказилган ҳамкорликдаги машқларнинг тантанали ёпилиш маросимида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Павел Эргашев, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги штаб бошлиғи ўринбосари генерал-майор Рустам Миннекаев иштирок этди.

Айтиш керакки ҳарбий машқлар ўтган 12 йил ичида икки мамлакат армиялари иштирокида ўтказилган илк ҳарбий машғулотлар ҳисобланади.

Ушбу ҳарбий машқлар  Ўзбекистон сиёсатларида катта ўзгаришлар вужудга клеганидан далолат бермоқда.

Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримов вафотидан олдин  Тошкент давлати ва Москва ўртасидаги ҳамкорликлар анча камайганди, аммо эндиликда Ўзбекистонда янги давлат ва янги президентни иш бошлагани билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар хусусан ҳарбий соҳадаги алоқалар тобора кенгайиб бормоқда.

Икки мамлакатнинг олдинги ҳарбий машқлари ҳам 2005 чи йилда Андижонда юз берган воқеалардан кейин ўтказилганди.

Бу ҳодисдан кейин Каримов ҳукумати халқаро ташклотларни кўп танқидларига дучор бўлди.

Россия эса Ўзбекистон позициясини қўллаб қувватлаганди ва икки мамлакат ўртасида уша пайтларда қўшма ҳарбий машқлар ҳам ўтказилганди.

Росия ҳарбий масъуллари уша вақтдан бери Ўзбекистон ҳарбий кучлари билан қўшма ҳарбий машқларни ўтказиши таклиф қилганди.

Бу таклиф ҳам 2017 чи йилда амалга оширилди.

Ислом Каримов ҳукумати даврсида Ўзбекистон Хитой , Россия ва АҚШ билан ҳамкорликда мувозанатни сақлашга ҳаракат қилиб келганди.

Шу сабабдан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқалар ҳардоим АҚШ таъсири остида қолган экан.

Шунингдек 2005 чи йилда Анджонда рўй берган воқеалардан кейин, Ўзбекистон нинг уша вақтдаги ҳукумати халқаро миқёсидаги босимлардан кеийн  АҚШ ҳарбий кучларини бу мамлакатдаги Хонобод базасидан чиқарди.

2012 чи йилда эса Ўзбекистон КХШТдан чиқди.

Аммо эндиликда Афғонистонда нотинчликларни авж олгани, Марказий Осиёда ҳам экстремистик ҳаракатларни кўпайганидан сўнг, Тошкент давлати минтақа мамлакатлари ва Россия федерацияси билан ўзаро ҳамкорликларини кенагйтиришга юз келтирган.