Ўзбекистон термаси Непалга 14та гол урди
Эроннинг Табриз шаҳрида кеча 15 октябрь куни футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари старт олди
Кун.уз сайтига кўра Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “А” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон термаси бугун ОЧ саралашидаги иштирокини Непалга қарши ўтказди. Ўйин давомида катта устунликка эга бўлган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари якунда 14:1 ҳисобида зафар қучиб, саралашни йирик ғалаба билан бошлади.
Футзал бўйича ОЧ саралаши“А” гуруҳи, 1-тур 15 октябрь, якшанба
Ўзбекистон – Непал 14:1
Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги турни эртага, 16 октябрь куни Туркманистон футзалчиларига қарши ўтказади. Қуйида қолган ўйинлар анонси билан танишинг:
16 октябрь, душанба
15:30 Непал – Қирғизистон 18:00 Туркманистон – ЎЗБЕКИСТОН
17 октябрь, сешанба
15:30 ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон 18:00 Туркманистон – Непал