Ўзбекэнерго”АЖ вакиллари ва “КЕРСО” Корея давлат энергетика компанияси музокаралар ўтказишди
Корея Республикасига ташриф давомида “Ўзбекэнерго”АЖ вакиллари “КЕРСО” Корея давлат энергетика компанияси билан музокаралар олиб борди.
Кун. ўз сайтининг хабар қилишича, музокаралар доирасида кореялик ҳамкорлар билан Ўзбекистон энергетика секторидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, диспетчерлик хизмати ва маълумотларни тўплашга мўлжалланган SCADA тизимини ва EMS бошқарув тизимини жорий қилиш ҳамда энергоблоклардаги мавжуд ахборот технологиялар тизимини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра 21 ноябрь куни “Ўзбекэнерго”АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Шералиев ва “КЕРСО” Корея давлат энергетика компанияси вице-президенти Hyang-reol Lyuлар томонидан ўзаро ҳамкорлик шартномаси юзасидан Келишувга эришилди.