Элёр Ғаниев президент девонига сектор бошлиғи сифатида ўтказилган
(last modified Wed, 29 Nov 2017 14:15:54 GMT )
ноябр 29, 2017 19:15 Asia/Tashkent
  • Элёр Ғаниев
    Элёр Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири этиб тайинланди. Хўжаев шу йилнинг августидан буён Ҳисоб палатасида фаолият кўрсатиб келаётганди

Кун.ўз сайтига кўра, 2012 йил январидан буён ушбу лавозимда ишлаб келган Элёр Ғаниев президент девонига сектор бошлиғи сифатида ўтказилган.

1960 йилда Сирдарё вилоятида туғилган Элёр Ғаниев 1997-2002 йилларда Ташқи Иқтисодий алоқалар вазири, 2002-2005 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси (бош вазир ўринбосари), 2005-2006 йилларда Ташқи ишлар вазири (бош вазир ўринбосари), 2006-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири бўлиб ишлаган. У 2010-2012 йилларда яна Ташқи ишлар вазири (Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари), 2012 йил январидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги раҳбари сифатида фаолият кўрсата бошлаганди.