Ӯзбекистонда президент сиёсатига қарши чиққан 14 нафар мансабдор шахс ишдан  бӯшатилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i26849-Ӯзбекистонда_президент_сиёсатига_қарши_чиққан_14_нафар_мансабдор_шахс_ишдан_бӯшатилди
Жорий йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида ноқонуний текширишларга йўл қўйилишида айбдор бўлган раҳбар ва мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлигини кўриб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга 17 тақдимнома киритилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот-хизмати.
(last modified 2018-08-22T17:53:17+00:00 )
декабр 15, 2017 20:46 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистонда президент сиёсатига қарши чиққан 14 нафар мансабдор шахс ишдан  бӯшатилди

Жорий йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида ноқонуний текширишларга йўл қўйилишида айбдор бўлган раҳбар ва мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлигини кўриб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга 17 тақдимнома киритилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот-хизмати.

Ушбу тақдимномалар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилиб, ноқонуний текширишларга йўл қўйганлиги учун 7 нафар раҳбар ва мансабдор шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, 14 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 7 нафарига "ҳайфсан" ёки "танбеҳ" интизомий жазо чоралари қўлланилди, 8 нафар ходим ўртача ойлик иш ҳақининг 20-50 фоизигача жаримага тортилди.