Ўзбекистонда Ислом академиясини тузиш бўйича вазифалар белгилаб берилган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i26877-Ўзбекистонда_Ислом_академиясини_тузиш_бўйича_вазифалар_белгилаб_берилган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 1 сентябрида Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасида давлат, жамоат ва ёшлар ташкилотлари, диний соҳа вакиллари билан учрашувида диний таълим тизимини таҳлилий ўрганиб чиқиш ва замон талаблари асосида такомиллаштириш, юқори илмий тайёргарликка эга мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Ислом академиясини тузиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.
(last modified 2018-08-22T17:53:18+00:00 )
декабр 16, 2017 11:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 1 сентябрида Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасида давлат, жамоат ва ёшлар ташкилотлари, диний соҳа вакиллари билан учрашувида диний таълим тизимини таҳлилий ўрганиб чиқиш ва замон талаблари асосида такомиллаштириш, юқори илмий тайёргарликка эга мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Ислом академиясини тузиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Кун.ўз сайтига кўра,буюк мутафаккир аждодларимиз асос солган илмий мактаблар ва йўналишлар давомийлигини таъминлаш, олий ва ўрта махсус диний таълим ўқув юртлари, илмий тадқиқотлар марказларини юқори илмий савия ва малакага эга мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти таклифига асосан Ўзбекистон Ислом академияси ташкил этилмоқда, деб хабар беради ЎзА. 

Мамлакатимиздаги амалдаги қонунчилик ва дунёвий мамлакатлар қонунчилигини эътиборга олган ҳолда тузилаётган мазкур академия нодавлат олий диний таълим муассасаси мақомида фаолият олиб боради. 

Академия ҳузурида магистрлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш, исломшунослик фанлари магистри, фалсафа доктори ва исломшунослик фанлари доктори илмий даражаларини бериш бўйича Ихтисослашган илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилади. 

Академиянинг ташкил қилиниши юртимизда ислом дини назариясини чуқур эгаллаган, буюк аждодларимизнинг бебаҳо илмий-маърифий меросини теран ўрганган, диний ва дунёвий илмлар, хорижий тилларни пухта ўзлаштирган ҳар томонлама етук мутахассислар тайёрлаш имконини яратади.