Ўзбекистон маблағи ҳисобидан Ўш шаҳрида 630 ўринли мактаб қурилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i27479-Ўзбекистон_маблағи_ҳисобидан_Ўш_шаҳрида_630_ўринли_мактаб_қурилади
Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди
(last modified 2018-08-22T17:53:28+00:00 )
декабр 28, 2017 10:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон маблағи ҳисобидан Ўш шаҳрида 630 ўринли мактаб қурилади
    Ўзбекистон маблағи ҳисобидан Ўш шаҳрида 630 ўринли мактаб қурилади

Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди

2017 йилнинг 28 июль куни Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Битимнинг мақсади Ўзбекистон томони маблағи ҳисобидан 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва уни Қирғизистон томонига мулк сифатида беғараз топширишдан иборат.