Корея Республикаси президенти Ўзбекистонга келиши мумкин
(last modified Mon, 01 Jan 2018 06:01:25 GMT )
Январ 01, 2018 11:01 Asia/Tashkent
  • Корея Республикаси
    Корея Республикаси

Корея Республикаси Президенти Мун Жэ Ин ва унинг рафиқаси Ким Жон Сук Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Кун.уз сайтигаькўра, «Ўтиб бораётган йилдаги бизнинг учрашувимиздан сўнг ўзаро муносабатларимизнинг мустаҳкамланиши рамзий маънога эга. Ўзаро ишончга асосланган халқларимиз ўртасидаги самимий дўстлик Янги йилда янада мустаҳкамланишини тилайман. Сизга мустаҳкам соғлиқ ва бахт-саодат тилаб, Сиз билан яна учрашишимизга умид қилиб қоламан», дейилади табрик матнида. 

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Шавкат Мирзиёевга йўллаган табриклари матнлари келтирилган.

Қўшни давлат раҳбари Қозоғистон халқи ва ўз номидан Шавкат Мирзиёевни янги 2018 йил билан чин юракдан муборакбод этган. У ўзбекистонлик ҳамкасбига сиҳат-саломатлик ва давлат хизматидаги фаолиятида муваффақият, Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.   

Ёрлиқ