Ўзбекистон мамлакат орқали олиб ўтилувчи афғон юклари транзити учун божларни пасайтирди
(last modified Wed, 24 Jan 2018 10:09:14 GMT )
Январ 24, 2018 15:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон мамлакат
    Ўзбекистон мамлакат

Афғонистон Молия вазирлигининг маълум қилишича, Кобул ва Тошкент ўртасида имзоланган ишбилармон ҳамда транзит битимларига асосланиб, Ўзбекистон мамлакат орқали олиб ўтилувчи афғон юклари транзити учун божларни пасайтирди. Бу ҳақда TOLOnews хабар бермоқда.

Кун.уз сайтига кўра,молия вазири Эклил Ҳакимийнинг айтишича, Ўзбекистон шу пайтга қадар товарлар билан тўлдирилган ҳар бир контейнер учун 2 500 доллар олган, бироқ божлар 1250 долларга қадар пасайтирилди.

«Аввал ҳар бир 40 футли контейнер учун тахминан 2 500 АҚШ доллари тўлаганмиз, бироқ энди пулнинг ярмини бермоқдамиз, Ўзбекистон билан ҳам шуни қилдик, биз йиғимларни икки баробарга камайтирдик», - дея айтиб ўтди Ҳакимий.

Шу билан бирга, Афғонистон Савдо-саноат палатаси расмий шахсларининг маълум қилишича, Ўзбекистон транзит ва бизнес соҳасида Афғонистоннинг яхши ҳамкори саналади, ҳукумат муносабатларни янада ривожлантириши лозим.