Мирзиёев Россия билан атом энергияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади
Январ 25, 2018 11:56 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжат 2017 йил 29 декабрда Тошкентда «Росатом» делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган эди.
Битимни Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажонов ва «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев имзолади.
Ҳукуматлараро битим Ўзбекистон ҳамда Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик учун ҳуқуқий асос яратади.
Ёрлиқ