Ўзбекистон термаси 5та олтин билан Ҳиндистондаги турнирни   якунлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i29155-Ўзбекистон_термаси_5та_олтин_билан_Ҳиндистондаги_турнирни_якунлади
 Кеча  Ҳиндистонда бўлиб ўтган India Open турнирида 7 нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангларини ўтказишди.
(last modified 2018-08-22T17:53:56+00:00 )
феврал 02, 2018 20:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон термаси 5та олтин билан Ҳиндистондаги турнирни   якунлади

 Кеча  Ҳиндистонда бўлиб ўтган India Open турнирида 7 нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангларини ўтказишди.

Олтин медаль учун ринга чиққан 7 нафар боксчидан 5 нафари мақсадга эришди, икки боксчи кумуш медаль билан чекланадиган бўлди.

Бобоусмон Ботуров, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Абдулҳай Шораҳматов ва Худойназар Файзов ўз рақибларидан устун келди, Санжар Турсунов ва Иқболжон Холдоров мағлубиятга учради.

Шу тариқа, 10 спортчи билан турнирга борган Ўзбекистон вакиллари 5та олтин ва 2та кумуш медаль билан биринчи бўлишди. Мезбон Ҳиндистон термаси мусобақани 2-ўринда якунлаган бўлса, кубаликлар 3-ўрин билан чекланди.