Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея бош вазири муовинини қабул қилди
(last modified Wed, 14 Feb 2018 07:22:39 GMT )
феврал 14, 2018 12:22 Asia/Tashkent

Корея Республикаси бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири Ким Донг Ён бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сафар қилган.

Душанба куни Жанубий Корея бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири Ким Донг Ён Ўзбекистон давлат масъуллари билан учрашиб мулоқот қилиш мақсадида Тошкентга келди.

Айтиш керакки Жанубий Корея минтақада Ўзбекистоннинг энг муҳим иқтисодий шерикларидандир.

Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13 февраль куни Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Ким Донг Ённи қабул қилди.

Корея Республикасига 2017 йил ноябрь ойида амалга оширилган тарихий ташриф ва унинг якунлари бўйича эришилган келишувлар Ўзбекистон – Жанубий Корея ўзаро манфаатли ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилгани ва аниқ амалий мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланди.Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,3 миллиард доллардан ошди. Тасдиқланган "йўл харитаси"га мувофиқ, бугунги кунда мамлакатимизда замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд 60 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.Ўзаро ҳамкорликнинг ўтган даврида Ўзбекистон иқтисодиётига Жанубий Кореядан жами 7 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилинди, Корея Республикаси компаниялари иштирокида 500 дан ортиқ корхона ташкил этилди.Жанубий Кореянинг илғор тажрибаси, билим ва технологияларини мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳасига жорий этишга қаратилган қўшма дастур ва тадбирлар фаол рўёбга чиқарилмоқда. Ушбу мамлакатнинг етакчи мутахассислари Ўзбекистон вазирлик, идора ва ташкилотларига маслаҳатчи сифатида жалб қилинган.Маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувлар кенгаймоқда.

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация, банк-молия ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Корея Республикаси раҳбарияти ва халқини Пхёнчхан шаҳрида қишки Олимпия ўйинлари бошлангани муносабати билан самимий табриклади, ушбу нуфузли халқаро спорт тадбирининг муваффақиятли ўтишига тилак билдирди.

Жанубий Корея давлати Марказий Осиёга Хитой ва Россия давлатлари даражасига таъсир ўтказа олмайдиганини англаб, бу минтақа давлатлари билан алоқаларни кенгайтириш ва янги фурсатларни топиши билан Россия ва Хитой учун  таҳдидга айланмасдан Маркзий Осиё билан алоқаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб келмоқда.

 Ўзбекистон эса Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга кўра, сармоя киритиш ва  иқтисодий ҳамкорликларини йўлга қўйиш учун муносиброқ шароитга эгадир.

Шу ҳолда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни  Кореяга уюштирган олдинги сафарида икки давлат ўртасида 9 миллиард долларга тенг иқтисодий ҳужжатлар имзоланди.

 Бу келишув асосида  Жанубий Корея давлати  Ўзбекистоннинг инфратузилмалари   соҳасига сармоя киритиши ҳамда икки мамлакат энергетика ва  банк тармоғига ҳамкорликларини кенгайтиради.

Эксперт Антони Рина қарашидан Жанубий Корея давлати Ўзбекистон билан иккитомонлама алоқаларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу мамлакат Марказий Осиёда иқтисодий таъсирини кучайтиришни назарга тутган.

 Бироқ Ўзбекистон давлатини Евроосиё иқтисодий ҳудудидан ташқари  давлатлар билан ҳамкорликларини ривожлантириши билан  янги имтиёлардан баҳра олиши ва  буюк қудратлар билан муносабатларида мувозанатни сақлашига ёрдам беради.

Бошқа томонидан  Жанубий Корея  Ўзбекистон ёрдами билан Марказий Осиёда ўз ўрни ва таъсирини йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқда. Аммо Хитой ва Россиянинг кенг қамровли таъсири туфайли ушбу фурсат енгиллик билан қўлга киритмайди.

 

Ёрлиқ