Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон автомобилда юк ташиш халқаро йўналишни фойдаланишга топширишади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i30201-Хитой_Қирғизистон_ва_Ўзбекистон_автомобилда_юк_ташиш_халқаро_йўналишни_фойдаланишга_топширишади
Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон автомобиль транспортида юк ташиш халқаро йўналишларини расман ишга туширмоқчи.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
феврал 26, 2018 11:25 Asia/Tashkent
  • Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон
    Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон

Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон автомобиль транспортида юк ташиш халқаро йўналишларини расман ишга туширмоқчи.

Режага кўра, тегишли йўналишлар шу ойда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэнг Шуан 23 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Кун. уз сайтига кўра, Гэн Шуаннинг таъкидлашича, 2017 йил 30 октябрь - 1 ноябрь кунларида давлатлар Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештам-Қошғар халқаро йўналиши бўйлаб юкларни ташиш бўйича синов жараёнини ўтказди ва ижобий натижаларни қўлга киритди.

Шу асосда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон тегишли ишларнинг ривожини жадаллаштирмоқда ҳамда шу ойдаёқ юкларни ташиш бўйича йўналишларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дея хабар беради «Жэньминь жибао».