Ақтўбеда йўл-транспорт ҳодисасида ўзбекистонликлар жабрланди
(last modified Mon, 26 Feb 2018 08:58:11 GMT )
феврал 26, 2018 13:58 Asia/Tashkent
  • ўзбекистонликлар жабрланди
    ўзбекистонликлар жабрланди

25 февраль куни ичида ўзбекистонлик фуқаролар бўлган автобус Ақтўбe вилоятида ЙТҲга учради. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар департаменти матубот хизматига таяниб, «Tengrinews.kz» хабар берди.

Дарё.уз сайтига кўра, Авария Самара—Чимкент автомобиль йўли яқинида жойлашган Хромтоу қишлоғи олдида, тахминан, соат 20:40 да содир бўлган.

«Mercedes автобусининг 35 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай қолган. ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси жароҳат олган бўлиб, улар шифохонага етказилган. Автобус салонида жами 25 нафар йўловчи бўлган», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, 26 февраль куни жароҳат олганларга шифохонадан жавоб бериб юборилган.

«Жароҳат олганларнинг аҳволи яхши бўлиб, уларга шифохонадан жавоб бериб юборилди. Улар орасида бир нафар фуқаронинг қовурғаси синган, қолганлариники жиддий эмас. Бир нафар аёл шифохонага ётқизилган, бироқ у ҳам ариза ёзиб, ётишдан бош тортган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароси бўлиб, фуқароларнинг энг ёши 1997 йилда туғилган», — дейди Хромтоу марказий шифохона бош шифокори Людмила Волненко.

Ёрлиқ