Ўзбекистон ва Қирғизистон Ички ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорликлар бошланди
(last modified Sun, 04 Mar 2018 14:25:17 GMT )
март 04, 2018 19:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон Ички ишлар вазирликлари
    Ўзбекистон ва Қирғизистон Ички ишлар вазирликлари

ТОШКЕНТ, 4 мар – Sputnik. Тошкентда 2 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари Ички Ишлар вазирликлари орасида Идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Йиғилишда Ички ишлар вазирликлари орасида умумжиноий ҳаракатларга қарши курашиш ва қидирув фаолиятида ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Ундан ташқари, ҳар икки томон терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграция бўйича маълумот алмашинуви борасидаги фаолиятининг ҳозирги кундаги ҳолати ва келгусидаги истиқболи, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш йўллари муҳокама этилди

Шунингдек, иштирокчилар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва белгиланган соҳаларда тажриба алмашиш масалалари борасида фикрлашдилар.

Тадбир якунига кўра, 2018-2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Протокол, шунингдек, йиғилиш Баённомаси имзоланди.

 

 

Ёрлиқ