Тошкентда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш муаммолари конференцияси иш бошлади
Бугун 27 март куни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш муаммоларига бағишланган Тошкент конференцияси бошланди.
Ирна тарқатган хабарига кўра, Тошкент анжуманида Европа Иттифоқининг Халқаро масалалар масъули, 17 мамлакат ТИВ раҳбарлари жумладан Эрон, Россия, Хитой, Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Арабистон, БАА, Қатар ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ ТИВ раҳбари муовини иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон ТИВдаги Марказий Осиё ва Ўрта Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлик идораси раиси Отабек Акбаров, ушбу Халқаро конференцияни ўтказишдан асли мақсад Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида олдиндан шарт қўймасдан музокараларини тезлик билан бошлашдан иборат деб айтди.
Хабарларда келтирилишча бу анжуманда Толибон гуруҳи вакиллари иштирок этмаётир.
Мазкур хабарга асосан, бу конференцияда минтақа хавфсизлигини таъминлаш, сиёсий, иқтисодий , тижорат ва инвестиция соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш, Халқаро транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.
Афғонистон президенти наттоғи Шоҳ Ҳусейн Муртазавий ҳам бугундан бошланган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш муаммоларига бағишланган Тошкент конференциясининг асосий мавзўлари Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш, Толибон билан музокараларни йўлга қўйциш ҳамда терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашни кучайтириш эканлигини таъкидлади.
Унга кўра, икки кунлик бу конференцияни бошқа мавзўлари тижорат ва маҳсулотларни транзит этишни осонлаштириш ва кенгайтиришдир.