Тошкент ва Андижонда Қуръони Карим сотиб олиш учун одамлар соатлаб навбатда туришди
март 29, 2018 10:22 Asia/Tashkent
Ўзбекистондаги Интернет нашрлари ва социал тармоқларида Тошкентда нашр этилган Қуръони Каримни сотиб олиш мақсадида узун навбат ҳосил қилган инсонларнинг фотосуратлари тарқалди.
Telegram'даги "Habib.uz" канали хабар тарқатишича, шу куни Андижон шаҳрида ҳам Қуръон сотиб олиш учун навбат юзага келган.
Бундан олдин Тошкентдаги "Ҳилол нашр" нашриёти 28 мартдан мусулмонларнинг муқаддас китоби - Мусҳафи шариф савдоси бошланиши ҳақида хабар қилинган эди.
Мусҳафи шариф Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Миср Араб Республикасидаги "Дорус-салом" нашриётининг расмий ижозати билан нашр қилинди.
Ёрлиқ