Ўзбекистон ИИВида Human Rights Watch вакиллари билан учрашув ўтказилди
(last modified Sat, 31 Mar 2018 07:34:05 GMT )
март 31, 2018 12:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ИИВ
    Ўзбекистон ИИВ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Human Rights Watch офисининг Марказий Осиё бўйича директори Стив Свердлов ва халқаро ташкилот офисининг Қозоғистон Республикаси бўйича маслаҳатчиси Виктория Ким билан учрашув бўлиб ўтди.

Кун.уз сайтига кўра, меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбидин Бурхонов қабул қилди. Генерал-майор Қ.Бурхонов Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Халқ фаровонлиги, юрт тинчлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли ва самарали ҳимоя қилишга қаратилган мазкур ислоҳотлар натижаси, аввало, мамлакат ички ишлар органлари фаолиятида яққол кўзга ташланаётганини қайд этди.

Ўз навбатида, Стив Свердлов Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида муҳим ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётгани ва бу жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини таъкидлади. Суҳбат чоғида яна бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинган.   

Ёрлиқ