Аҳмадбойга кришалик қилган МХХ зобити ушланди
(last modified Mon, 02 Apr 2018 06:18:20 GMT )
апрел 02, 2018 11:18 Asia/Tashkent
  • Аҳмадбойга кришалик қилган МХХ зобити ушланди

Собиқ МХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси бошлиғи Мансур Мирзаев, устидан очилган жиноят иши доирасида, ушланди. Мирзаев судгача ҳибсда сақланадиган бўлди.

 

Суд қарорига биноан ушланган МХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси собиқ бошлиғи Мансур Мирзаев (лақаби “Малиш”) Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мирағлам Мирзаевнинг укаси Мираъзам Мирзаевнинг ўғлидир.

 ИИВ мулозимининг айтишича¸ Мирзаев “тадбиркорлар мулкини рейдерлик йўли билан тортиб олиш¸ таҳдид қилиш ва ноқонуний тадбиркорликка акаҳонлик қилиш” каби жиноятларда ҳам гумонланмоқда:

– Мансур МХХнинг Тошкент вилоят бошқармасида ишлаган пайти Ғазалкент ва Чорвоқдаги кўп тадбиркорларнинг меҳмонхона ва ресторанларини тортиб олиб, қақшатган. Энг қизиғи, пирамидачи Аҳмадбойга кришалик килиб кўп миқдорда пул олиб юрган. Аҳмадбой Мансурнинг пора олиб юрганини қўлга олинган куниëқ ëзиб берган. Аҳмадбой илк қамалган кунлари ëзилган бу кўрсатмалар босди-босди қилинган. Қодиров (собиқ Бош прокурор) ва Мирағлам (Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари) қўлга олинганидан кейин бу масала кўтарилди. Мансурни, асосан, Аҳмадбой пуллари масаласида тергов қилишяпти¸ – деди мулозим.

(Жорий йил февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди чинозлик “Аҳмадбой” номи билан танилган Аҳмаджон Турсунбоевни 13 йиллик қамоққа ҳукм қилди. Турсунбоев “катта дивидент бераман” деб аҳоли пулини товламачилик билан ўзлаштирганликда айбли, деб топилган.)

 

Ёрлиқ