Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик ҳамкорлик ҳақида битимни тайёрламоқда
(last modified Sat, 14 Apr 2018 04:33:22 GMT )
апрел 14, 2018 09:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон
    Ўзбекистон ва Тожикистон

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик ҳамкорлик ҳақида битим тайёрламоқда. Бу ҳақда жума куни Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зухуров Санкт-Петербургда журналистларга маълум қилди.

"Ҳозир Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим тайёрланмоқда", — деб таъкидлади у.

Зухуров ушбу ҳужжат якун вақтларда Эмомали Раҳмоннинг Тошкентга амалга ошириладиган ташриф давомида имзоланиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилди, деб ёзади РИА Новости.

Зухуровнинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида муносабатлар яхшиланди.

"Биз қўшни бўлган давлатлармиз, қўшнилар танланмайди. Биз Ўзбекистон билан ҳар доим яхши муносабатларга эга бўлишни истаганмиз. Афсус охирги ўн йилликда бу амалга оширилмади", — деди Тожикистон парламент вакили.

Зухуров икки давлат ўртасида алоқалар сўнги бир ярим йил ичида, хусусан икки давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари натижасида яхшиланаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ёрлиқ