Тошкентда паспортларни ID-карталар билан алмаштириш бўйича синов лойиҳаси жорий этилади.
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32472
Бу президентнинг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
(last modified 2018-08-22T17:54:50+00:00 )
апрел 20, 2018 16:51 Asia/Tashkent
  • паспорт
    паспорт

Бу президентнинг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, мавжуд паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа гувоҳномалар (республика ичида) тизими ўрнига идентификация карталари (ID-карталари) тизими жорий этилади. Унда ҳар бир фуқаро учун ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотлари ва давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш учун ишлатилувчи бошқа маълумотлар бўлади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бундан мустасно.

1 июлга қадар лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача унинг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлади.

1 ноябрга қадар лойиҳа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Тошкентда синов режимида ишга туширилади.