Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдирди
май 04, 2018 21:00 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ражастон ва Уттар-Прадеш штатларида юз берган кучли қум бўрони оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан президент Рам Натх Ковиндга ва Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда кузатилаётган қум бўрони қурбонлари сони ортаётгани хабар берилганди. Ҳиндистон шимолий туманларида кузатилаётган кучли қум бўрони ва ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 127 кишига етди, юзлаб инсонлар жароҳат олди.