Россия Ўзбекистонда ўзининг ядро-технологик салоҳиятини намойиш этди
(last modified Wed, 16 May 2018 14:28:52 GMT )
май 16, 2018 19:28 Asia/Tashkent
  • Россия Ўзбекистонда ўзининг ядро-технологик салоҳиятини намойиш этди
    Россия Ўзбекистонда ўзининг ядро-технологик салоҳиятини намойиш этди

 "Росатом" Тошкентда ядровий энергия, газ, нефт-кимё, иссиқлик энергияси, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар учун ўз ечимларини тақдим этди. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар берди.

Бугун Тошкентда POWER Uzbekistan халқаро энергетикага кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда "Росатом" корпорацияси ҳам илк бор ўзининг янги технологияларини тақдим этди.

"Росатом" кўргазмада атом электр стантцияларини лойиҳалаш ва қуришда фойдаланадиган энг янги технологияларини тақдим этади. Ядровий энергия соҳасида кенг кўламли ва хавфсиз таклифлар билан бир қаторда биз газ, нефт-кимё, иссиқлик энергияси, гидроэнергетика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа шу каби асосий иқтисодий соҳалар учун кўплаб ечимларни таклиф этамиз. Бундан ташқари, биз Ўзбекистон Республикаси билан илмий ривожлантириш, илмий-техникавий тажриба алмашиш соҳалари бўйича алоқаларни кенгайтирмоқдамиз ", — деди "Росатом — Халқаро тармоқлар" мажмуаси президенти Александр Мертен.

Росатом дунёда энг кўп АЭС қурган ташкилот ҳисобланади. Компания бугунги кунга қадар дунёнинг 12 мамлакатида 33 та энергоблок қурган. Шунингдек, “Росатом”  уран заҳиралари бўйича дунёда 2-ўрин ва ишлаб чиқариш бўйича 4-ўринни эгаллайди.

Ёрлиқ