Ниғматулла Йўлдошев Қудс масаласини ИҲТ саммитида муҳокама этди
(last modified Sat, 19 May 2018 12:27:38 GMT )
май 19, 2018 17:27 Asia/Tashkent
  • Ниғматулла Йўлдошев Қудс масаласини ИҲТ саммитида муҳокама этди
    Ниғматулла Йўлдошев Қудс масаласини ИҲТ саммитида муҳокама этди

18 май куни Истанбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон номидан Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев иштирок этди. Бу ҳақда Кун уз агентлиги хабар бермоқда. Ниғматулла Йўлдошев Қудс масаласини ИҲТ саммитида муҳокама этди.

Шунингдек, унда нутқ сўзлаган ташкилот Бош котиби Юсуф ибн Аҳмад ал-Усаминнинг таъкидлашича, Исроил ўз пойтахтини Тель-Авивдан Қудсга кўчириши халқаро ҳуқуқ нормаларига мутлақо зид ҳаракат ҳисобланади. Буни легитимлаштиришда кўмак берган АҚШнинг ҳаракати эса жаҳон давлатларига нисбатан ҳурматсизлик деб ҳисобланади.

Саммитда Афғонистон, Гвинея, Эрон, Қатар, Қувайт, Мавритания, Судан, Иордания, Шимолий Кипр Туркия Республикаси давлат раҳбарлари ҳамда Индонезия ва Гамбия вице-президентлари иштирок этишди. Фаластин, Қирғизистон ва Покистон давлатидан Бош вазир даражасида, Ўзбекистон, Жазоир ва Судандан парламенти спикерлари даражасида вакиллар иштирок этишди.

Ёрлиқ