Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ойи билан муборакбод этди
май 20, 2018 10:04 Asia/Tashkent
Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон раҳбари сўзининг бошида барчани Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан муборакбод этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси президентининг матбуот хизмати.
«Мамлакатимиз мусулмонларини, азиз халқимизни Муборак Рамазон ойи билан чин юракдан табриклайман. Рўзадорларга сиҳат-саломатлик, сабр-қаноат тилайман. Яратгандан барча савоб ишларимизни ўз даргоҳида қабул қилишини, юртимизга файзу барака ёғдиришини сўраймиз», — деган Шавкат Мирзиёев.
Ёрлиқ