Хушхабар! Ёш болалар учун масжидлар дарвозаси очилди
май 21, 2018 09:41 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг баъзи масжидларида ёш болаларнинг таровеҳ намозларига киритилмаётгани билан боғлиқ муаммолар бартараф этилган. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, таровеҳ намозлари бошланган кунлардан буён ижтимоий тармоқларда вилоятларнинг аксарият масжидларига 18 ёшга тўлмаган болалар киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бош имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли мазкур муаммо бартараф этилганини маълум қилган
Ёрлиқ