Ўзбекистон - Қозоғистон чегара бўйича музокаралари навбатдаги босқичи якунланди
(last modified Fri, 01 Jun 2018 14:14:40 GMT )
июн 01, 2018 19:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон - Қозоғистон чегара бўйича музокаралари навбатдаги босқичи якунланди
    Ўзбекистон - Қозоғистон чегара бўйича музокаралари навбатдаги босқичи якунланди

15 йиллик музокаралар. Ўзбекистон - Қозоғистон чегара бўйича музокаралари навбатдаги босқичи якунланди

2018 йилнинг 1 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон - Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг 5 кунлик музокаралари якунланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Музокаралар давомида давлат чегарасининг алоҳида участкаларида ўтказилган дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди.

2003 йилдан буён давом этаётган музокаралар якунида Баённома имзоланди ва унда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш ва якуний ҳуқуқий расмийлаштиришни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди, дейилади хабарда.

Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.

Ёрлиқ